Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Иордания элчиси жорий йилда режалаштирилган икки томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

Июль 25, 2025. 11:19 • 29 сония

457
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Иордания элчиси жорий йилда режалаштирилган икки томонлама тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 25 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев кеча Иордания элчиси Демия Ҳаддод билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Иордания муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йилда устувор йўналишларда икки томонлама тадбирлар ўтказиш режалари кўриб чиқилди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш