Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Эрон элчиси жорий йилда устувор йўналишларда икки томонлама тадбирлар ўтказиш режаларини муҳокама қилдилар

Июль 05, 2025. 12:28 • 30 сония

525
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Эрон элчиси жорий йилда устувор йўналишларда икки томонлама тадбирлар ўтказиш режаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 5 июль. /"Дунё АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев кеча Эрон элчиси Муҳаммадали Искандарий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йилда устувор йўналишларда икки томонлама тадбирлар ўтказиш режалари кўриб чиқилди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш