Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Самарқандда Вьетнам ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

Ноябрь 04, 2025. 17:57 • 32 сония

156
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Самарқандда Вьетнам ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди

САМАРҚАНД, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Бугун Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Вьетнам ташқи ишлар вазири ўринбосари Нго Ле Ван билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган ва долзарб минтақавий масалалар бўйича фикр алмашган.

Вьетнамлик дипломат ЮНEСКО Бош конференциясининг ушбу сессияси юқори даражада ташкил этилгани, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ва ташаббускорлиги тобора ортиб бораётганини таъкидлаган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш