Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Саудия Арабистони элчиси билан учрашди

Июль 18, 2025. 09:44 • 24 сония

132
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Саудия Арабистони элчиси билан учрашди

ТОШКЕНТ, 18 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев кеча Саудия Арабистони элчиси Юсуф ал-Утайби билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режалари муҳокама қилинди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш