Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ар-Риёзда Саудиянинг қатор етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди
Март 20, 2024. 14:31 • 2 дақ
• 310
ТОШКЕНТ, 20 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ар-Риёз шаҳрида "ACWA Powyer" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян, "Tabuk Agricultural Development" компанияси директорлар кенгаши раиси Мажид Аҳмад ал-Сувайх ва "Tariq M.Abu Moti" бош менежери Тариқ Муҳаммад Абу Моти, "Al Showaiyer" менежери Тариқ ал-Шувайр ва "Al Faris International Group" бош ижрочи директори Усама Бухорий билан икки томонлама учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқотлар чоғида энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ирригация, таълим, қурилиш ва хусусийлаштириш соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Баҳромжон Аълоев Саудия Арабистони компаниялари вакилларини 2024 йил 2-3 май кунлари Ўзбекистонда ташкил этиладиган III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилди. Саудиялик тадбиркорлар ушбу форумда аниқ таклифлар билан фаол иштирок этишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ТИВ делегацияси аввалроқ ўзбек-саудия сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи даврасини ўтказди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси