Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Самарқандда Кувайт таълим вазири билан учрашди
Ноябрь 05, 2025. 12:14 • 42 сония
• 167
САМАРҚАНД, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоевнинг Кувайт таълим вазири Саййид Жалол ал-Табтабаий билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, юқори мартабали меҳмон Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси самарали музокаралар ва манфаатли келишувларга бой бўлганини қайд этиб, яратилган имкониятлар учун Ўзбекистонга чексиз миннатдорлик билдирди.
Вазир Ўзбекистон Президентининг жорий йил февраль ойида Кувайтга амалга оширган расмий ташрифига алоҳида тўхталиб, икки давлат раҳбарлари ўртасида ўтказилган олий даражадаги мулоқот ўзаро муносабатлар тарихида янги саҳифа очганини таъкидлади.
Суҳбат давомида маданият, таълим, илм-фан ва рақамли технологиялар йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда Ўзбекистоннинг ислом цивилизациясига қўшган бой маданий меросини биргаликда ўрганиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди