Самарқанд шаҳрида Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Австрия Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби билан учрашди
Ноябрь 02, 2025. 13:25 • 42 сония
• 223
САМАРҚАНД, 2 ноябрь. /"Дунё" АА/. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Австриянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Зепп Шеллхорн билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мазкур учрашувда икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Томонлар ўзаро муносабатларнинг юқори даражада экани, делегациялар алмашинуви ва барча даражадаги мунтазам алоқалар самарали давом этаётганини алоҳида эътироф этган.
Зепп Шеллхорн Ўзбекистон Президентининг ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини тарихий Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббусини юксак баҳолади.
Меҳмон шунингдек, ушбу нуфузли халқаро тадбирнинг ўтказилиши шубҳасиз, Ўзбекистон ва бутун минтақа нуфузи ҳамда ролини жаҳон миқёсида янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди