Logo

Тбилисида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари 2025-2026 йиллар учун вазирликлар ўртасидаги ҳамкорлик дастурини имзоладилар

Июль 08, 2025. 20:32 • 49 сония

512
Тбилисида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон ва Грузия ташқи ишлар вазирлари 2025-2026 йиллар учун вазирликлар ўртасидаги ҳамкорлик дастурини имзоладилар

ТОШКЕНТ, 8 июль. /"Дунё" АА/. Бугун Тбилисига расмий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили хонимга делегациямизга кўрсатилган илиқ қабул учун миннатдорлик билдирамиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бугун биз сермазмун вa кенг қамровли музокараларни ўтказдик. Икки томонлама ҳамкорлик, минтақавий вa глобал масалалар муҳокама қилинди, яқин истиқболда эришилиши керак бўлган янги мақсадлар белгилаб олинди.


Ўзбекистон ва Грузия ташқи сиёсат идоралари олдида катта салоҳиятли ҳамкорлик йўналишларини қўллаб-қувватлаш вa фаолиятни янада кучайтириш вазифаси турибди. Бизнес доираларни яқинлаштириш, туризм алмашинувларини ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби масалалар музокаралар кун тартибидан ўрин олди.


Учрашув якунида Ўзбекистон ва Грузия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2025–2026 йиллар учун ҳамкорлик дастури имзоланди".

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш