Жанубий Корея элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти

Март 14, 2024. 15:29 • 56 сония

• 862
Жанубий Корея элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти

ТОШКЕНТ, 14 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Корея Республикаси элчиси Ким Хи-сангни қабул қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Корея Республикасининг мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Элчиси Ким Хи-санг жаноблари билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Ташқи ишлар вазирлиги номидан жаноб Элчига мамлакатимизда бўлган даврида Ўзбекистон-Корея Республикаси алоҳида стратегик шериклигини бойитишга қаратилган фидокорона хизмати учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Дипломатнинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз".

Шунингдек ўқинг

Эслатиб ўтамиз, элчи Ким Хи-санг 2022 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш