Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Сингапур элчиси икки томонлама ҳамкорлик кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
Июнь 21, 2025. 13:28 • 43 сония
• 51
ТОШКЕНТ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов кеча Сингапур элчиси (қароргоҳи Сингапур шаҳрида жойлашган) Зулкифли Баҳарудин билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон – Сингапур муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, 2023 йилда олий даражадаги ўзаро ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши борасида фикр алмашдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни, жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида шериклик муносабатларини ривожлантириш, янги қўшма инвестиция лойиҳаларини тезроқ ишга туширишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Шунингдек, томонлар таълим, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида мунтазам ташрифлар ва икки мамлакатнинг турли идоралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди