Logo

Ўзбекистон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси Норвегия элчиси билан муҳим соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди

Май 21, 2025. 21:18 • 37 сония

1008
Ўзбекистон ТИВ раҳбари маслаҳатчиси Норвегия элчиси билан муҳим соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 21 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова бугун Норвегия элчиси Жон Микала Квистад билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар экология, иқлим, миграция, тўқимачилик саноати ва балиқчилик каби қатор муҳим йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди. Норвегия томони бешта шимолий мамлакатлар иштирокида минтақавий ҳамкорлик, жумладан, илмий ва таълим лойиҳаларини илгари суриш соҳасида тажриба алмашишга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашувда Ўзбекистон ва Норвегия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, томонлар учун устувор аҳамиятга эга бўлган соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадамлар ишлаб чиқишдан манфаатдор эканликлари билдирилди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш