Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Нидерландиянинг янги тайинланган элчиси билан учрашди
Январ 27, 2024. 11:34 • 38 сония
• 181
ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Нидерландия элчиси Нико Схемерс билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Нидерландиянинг Афғонистон йўналишидаги муносабатларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Элчи Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда Ўзбекистоннинг муҳим роли, Тошкентнинг афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат миллий иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлади.
Афғонистондаги бугунги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатда турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Нидерландиянинг (қароргоҳи Остона шаҳрида) янги элчиси Нико Схемерсдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди