Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва ЕИ элчиси мамлакатимизда Афғонистон фуқаролари учун таълим дастурларини амалга ошириш доирасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар
Март 28, 2024. 12:21 • 37 сония
• 101
ТОШКЕНТ, 28 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Шарлотта Адриан билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда мамлакатимизда Афғонистон фуқаролари, айниқса, ёш йигит ва қизлар учун таълим дастурларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Оғир ижтимоий-иқтисодий шароитга дуч келган афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишни давом эттириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Шарлотта Адриан Европа Иттифоқининг афғон муаммоси, шунингдек, минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди