Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ЮНИСЕФ вакиллари билан учрашди
Октябрь 11, 2025. 16:26 • 45 сония
• 358
ТОШКЕНТ, 11 октябрь. /"Дунё" АА/. Кеча Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг Афғонистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари Тожиддин Ойвали ҳамда ушбу ташкилотнинг Ўзбекистондаги раҳбари Рехина Кастижио билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилиб, Афғонистон халқига инсонпарварлик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда Ўзбекистоннинг ўрни ҳамда аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.
Тожиддин Ойвали Термиз шаҳрида яратилган транспорт-логистика инфратузилмасининг имкониятларини юқори баҳолаб, Афғонистон халқига гуманитар юкларни шакллантириш мақсадида Ўзбекистон, хусусан "Termiz kargo markazi" билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
ЮНИСЕФ вакиллари Ўзбекистон раҳбариятига ташкилот фаолиятига кўрсатилаётган доимий қўллаб-қувватлаш ҳамда қўшни Афғонистон халқи ҳақидаги изчил ғамхўрлик учун миннатдорлик изҳор этдилар.
Учрашувда, шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистон–Афғонистон чегараси БМТнинг инсонпарварлик институтлари юкларини етказиб бериш учун ишончли гуманитар йўлак бўлиб хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди