Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили АҚШнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази профессори билан учрашди

Июнь 27, 2025. 20:02 • 39 сония

535
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили АҚШнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази профессори билан учрашди

ТОШКЕНТ, 27 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Марказий ва Жанубий Осиёда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича халқаро семинар доирасида мамлакатимизга ташриф буюрган АҚШнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази профессори Ҳасан Аббос билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, минтақавий барқарорлик ва таҳлилий соҳадаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Юзага келаётган муаммоларни самарали таҳлил қилиш ва уларга қўшма ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида минтақадаги вазиятнинг ривожланиш динамикасини чуқурроқ англаш учун мулоқотни давом эттириш ва қўшма тадбирлар ташкил этишга келишилди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш