Logo

ТИВда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигига бағишланган қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Август 20, 2025. 19:49 • 32 сония

108
ТИВда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигига бағишланган қўшма тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 20 август. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов бугун Озарбайжон элчиси Гусейн Гулиев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг июль ойи бошида Боку шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Озарбайжон саммити якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг ўттиз йиллигига бағишланган қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида тизимли мулоқотни давом эттиришга ўзаро қизиқиш тасдиқланди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш