Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи афғон масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан манфаатдор

Ноябрь 02, 2024. 11:12 • 2 дақ

170
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи афғон масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан манфаатдор

ТОШКЕНТ, 2 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала билан учрашди, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги Ўзбекистон-Европа муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хабдан Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами учун турли юкларни етказиб беришда фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Терхи Хакала Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича минтақавий позицияни мустаҳкамлаш, мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Шунингдек ўқинг

Томонлар афғон масалалари бўйича икки томонлама маслаҳатлашувларни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш