Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
Май 03, 2024. 10:03 • 35 сония
• 6812
НЬЮ-ЙОРК, 3 май. /"Дунё" АА/. Кеча Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибутининг БМТдаги доимий вакили Моҳамед Дуалеҳ имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Жибути Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 149-давлат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 14 март куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари АҚШ делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қирғизистон Президенти томонидан қабул қилинди
Кобулда биринчи Ўзбекистон-Афғонистон сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди