Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Кенгашига сайланди
Июль 07, 2025. 20:42 • 51 сония
• 585
ТОШКЕНТ, 7 июль. /"Дунё" АА/. Шу йил 4 июль куни Римда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгашининг 2028-2029 йилларга мўлжалланган аъзолигига сайловда Ўзбекистон тарихида биринчи марта ушбу нуфузли орган таркибига бир овоздан сайланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Кенгаш географик тақсимотни ҳисобга олган ҳолда 3 йилгача муддатга сайланадиган 49 та аъзо давлатдан иборат. Кенгаш ўз ваколатлари доирасида бюджет, ФАО дастурларини муҳокама қилади ҳамда Конференцияга муҳим қарорлар ва тавсиялар беради.
Ўзбекистоннинг мазкур органга сайлангани Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида амалга оширилаётган чуқур ўзгаришлар ва мамлакатимизнинг глобал жараёнлардаги роли ортиб бораётгани халқаро миқёсда эътироф этилганининг ёрқин ифодасидир.
ФАО Кенгашига аъзолик Ўзбекистон учун глобал қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат сиёсатини шакллантириш, меъёрий ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқиш, миллий ва минтақавий ташаббусларни тақдим этиш, шунингдек, лойиҳаларни илгари суриш ва қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишда кенг имкониятлар очади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди