ТИВда Ўзбекистон фуқароларининг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги марказларга ташриф буюрмасдан виза ёрдамини олиш механизмларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
Июль 07, 2025. 20:14 • 1 дақ
• 535
ТОШКЕНТ, 7 июль. /"Дунё" АА/. ТИВда "VFS Global" халқаро компаниясининг МДҲ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори Швета Мишра ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Tемур Tўйчиев билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мамлакатимиз ҳудудларида "VFS Global" офислари тармоғини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Жамоавий гуруҳларнинг аризалари бўйича компания ходимларининг сайёр қабуллари механизмини ишга туширишга келишиб олинди. Ушбу хизмат шакли пуллик асосда кўрсатилади ҳамда чекка ҳудудлардаги ариза берувчиларга, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидаги марказларга ташриф буюрмасдан виза ёрдамини олиш имконини беради.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари учун республикада дипломатик ваколатхоналари бўлмаган мамлакатларга (жумладан, Канада, Аргентина, Австралия ва бошқалар) визаларни расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Аккредитациядан ўтган консулликлар мавжуд бўлмаган шароитда визани расмийлаштириш қўшимча вақт ва молиявий харажатларни талаб қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони жараёнларнинг бир қисмини мамлакатимиз ҳудудига кўчиришга, жумладан, "VFS Global" нинг маҳаллий офислари орқали биометрик маълумотларни топшириш ва онлайн суҳбат ўтказиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф этди.
Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза хизматлари сифатини оширишдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ЕИ билан фуқароларимиз учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди