ТИВда Италиянинг Тоскана вилояти губернатори билан учрашув бўлиб ўтди

Июль 14, 2026. 22:30 • 2 дақ

62
ТИВда Италиянинг Тоскана вилояти губернатори билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 14 июль. /“Дунё” АА/. Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Италиянинг Тоскана вилояти губернатори Эуженио Жани билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Эуженио Жани Самарқанд ва Бухорога қилган ташрифи Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти ҳамда бой маданий мероси билан яқиндан танишиш имконини берганини таъкидлади.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ҳудудлари ва Тоскана вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, тўқимачилик, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, заргарлик саноати, таълим, маданият, ва туризм йўналишларида катта салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида мамлакатимиз ҳудудлари ва Тоскана ўртасида ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича биргаликда саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олинди.

Бугунги кунда Тоскана кучли саноат салоҳияти, юқори технологияли ишлаб чиқариш, замонавий қишлоқ хўжалиги, жаҳонга машҳур виночилиги ва туризм соҳасига эга бўлган Италиянинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудудларидан бири саналади.

Минтақа пойтахти Флоренция жаҳон маданияти, фани ва санъатига улкан ҳисса қўшган Уйғониш даврининг умумэътироф этилган бешиги ҳисобланади.

“Дунё” АА олган сурат

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш