Logo

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Афғонистон ТИВ вакили икки ва кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилдилар

Октябрь 24, 2025. 19:36 • 40 сония

230
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Афғонистон ТИВ вакили икки ва кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги учинчи сиёсий бошқармаси бошлиғи Абдул Ҳай Қанит билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг сиёсий-дипломатик ва савдо-иқтисодий соҳаларидаги асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.

Турли даражадаги икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, мавжуд потенциаллардан тўлақонли фойдаланишдан икки томон ҳам манфаатдор эканликларини билдирдилар.

Томонлар, шунингдек, хавфсизлик масалалари ва Афғонистонда барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича икки ва кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини муҳокама қилдилар.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ва икки мамлакат ташқи сиёсий маҳкамалари ўртасидаги амалий мулоқотни келажакда тизимли равишда давом эттиришга келишиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш