Самарқандда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди
Ноябрь 04, 2025. 18:39 • 34 сония
• 224
САМАРҚАНД, 4 ноябрь. /"Дунё" АА/. Бугун ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Алоев Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишган.
Россия дипломати ЮНEСКО Бош конференциясининг
43-сессияси Самарқандда ташкил этилганини юқори баҳолади ва бундай нуфузли халқаро форумнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатнинг глобал миқёсдаги обрўси ортиб бораётганининг яққол далили эканини таъкидлади.
Учрашув давомида халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик алоқаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тошкентда Ўзбекистон-Бразилия сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи илмий ва инновацион соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА Меҳмондўстлик академиясига ташриф буюрди
Ўзбекистон Президентининг махсус вакили JIСА Афғонистон офиси янги раҳбари билан учрашди