Logo

Ўзбекистон ва Польша Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Май 06, 2025. 14:28 • 32 сония

1251
Ўзбекистон ва Польша Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 6 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев кеча Польша Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Витольд Собков ва Польша Ташқи ишлар вазирлиги Шарқ департаменти директори ўринбосари Марек Цалка билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида Афғонистон йўналишидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш контекстида Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқлади ва мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш