Logo

Ўмон фуқаролари Ўзбекистонда 30 кун муддатда визасиз қолишлари мумкин

Июнь 02, 2025. 12:25 • 52 сония

79
Ўмон фуқаролари Ўзбекистонда 30 кун муддатда визасиз қолишлари мумкин

МАСКАТ, 2 июнь. /"Дунё" АА/. Ўмонлик машҳур сайёҳатчи Носир ал-Ниъманий  ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида 1 июндан эътиборан Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистонда 30 кунлик визасиз режим жорий этилганига бағишланган видеони жойлаштирди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон Президенти Ўмон фуқаролари учун ушбу мамлакатга 30 кунлик визасиз кириш ҳуқуқини берувчи фармонни имзолади. Ушбу фармон талаблари шу йилнинг 1 июнидан амалга киритилди ва у Ўзбекистонни зиёрат қилмоқчи бўлган ўмонликлар учун янги имкониятларни очади", – дейилади манбада.

Ўмонлик саёҳатчи Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган мамлакат эканини, юртимиз ўзининг бой сайёҳлик салоҳияти, маданий мероси, ноёб табиати ва географик хилма-хиллиги билан машҳурлигини алоҳида урғулаган. Қайд этилганидек, Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Хива каби шаҳарлар кўп асрлик тарихга эга бўлиб, ислом цивилизациясининг дурдоналари ҳисобланади.

"Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Ўмон тадбиркорлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда. Хусусан, Ўзбекистондан гўшт, дон, мевалар, сабзавотлар ва турли маҳсулотларни Ўмонга экспорт қилиш имкониятлари кенгайяпти. 1 июндан бошлаб ушбу янгилик расман кучга кирди. Яқин келажакда Маскат ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов ҳам йўлга қўйилади", – дея қайд этади Носир ал-Ниъманий.  

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш