Ўмонда “Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси” китоби чоп этилди

Ноябрь 21, 2026. 14:00 • 2 дақ

• 35
Ўмонда “Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси” китоби чоп этилди

МАСКАТ, 21 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўмондаги нуфузли “Лубан” нашриётида “Мирзиёев доктринаси: глобал беқарорлик давридаги имкониятлар дипломатияси” номли китобнинг араб тилидаги нашри чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу китобда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда сўнгги ўн йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакат ташқи сиёсатидаги янги ёндашувлар ва дипломатик ҳамкорлик истиқболлари кенг ёритилган.

Асарда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари – ўзаро ишонч, конструктив мулоқот, яхши қўшничилик ва манфаатли ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Марказий Осиёда минтақавий интеграцияни кучайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар таҳлил қилинган.

Шунингдек ўқинг

Китобнинг айнан араб тилида нашр этилгани Ўмонда Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт йўли, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва давлатимиз раҳбарининг сиёсий қарашларига бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан далолат беради.

Бу, бир томондан, Ўзбекистон етакчисига нисбатан юксак ҳурмат ва эътиборнинг ифодаси бўлса, иккинчи томондан, мамлакатимизнинг ислоҳотлар тажрибаси Ўмон жамоатчилиги учун ҳам қизиқиш ва аҳамият касб этаётганини англатади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш