"Berliner Telegraph": Тошкент жаҳон инвесторлари учун ўз эшикларини очмоқда
Май 12, 2025. 09:44 • 2 дақ
• 68
БЕРЛИН, 12 май. /"Дунё" АА/. Германиянинг "Berliner Telegraph" журналида "Тошкент жаҳон инвесторлари учун ўз эшикларни очмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги шу йилнинг 10-12 июнь кунлари бутун дунё инвесторларини Марказий Осиё Экспомарказида бўлиб ўтадиган IV Тошкент халқаро инвестиция форумига (ТХИФ - 2025) таклиф этаётгани таъкидланган.
Қайд этилишича, форумда 75 дан ортиқ мамлакатдан 3 мингдан ортиқ инвесторлар, банкирлар, сиёсатчилар, иқтисодчилар, ишбилармон доира вакиллари ҳамда рақамлаштириш ва "яшил" иқтисодиёт соҳасидаги етакчи экспертлар иштирок этиши кутилмоқда. "Анжуманнинг асосий мавзулари этиб, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, "яшил" энергия, сув ресурслари, шаҳар инфратузилмаси, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, туризм, тоғ-кон саноати ва рақамли иқтисодиёт белгиланган", – дея таъкидланади мақолада.
Немис нашри мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти йилига ўртача 6 фоизга ўсиб бораётганини, 2020 йилдан буён мамлакат иқтисодиётига 90 миллиард доллардан ортиқ хорижий капитал киритилганини, соҳа экспертларининг прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб ЯИМ ҳажми 200 миллиард долларга етиши мумкинлигини қайд этган. "Бундай юқори ўсиш мамлакатнинг Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган бозорлардан бири эканлигини тасдиқлайди", – дейилади мақолада.
Материалда Ўзбекистон пойтахтида ҳар йили ўтказилиб келинаётган ушбу форумнинг ўтган йилги натижаларига ҳам эътибор қаратилган. Маълум қилинишича, "ТХИФ-2024"да салкам 2 минг 500 иштирок этди ва форум якунида 26,6 миллиард АҚШ долларига тенг шартномалар имзоланди.
"ТХИФ-2025 нафақат тажриба алмашиш платформаси, балки у Ўзбекистоннинг устувор тармоқларига хорижий сармояларни жалб этиш ва жаҳон иқтисодий тенденцияларини муҳокама қилишнинг самарали воситасидир. Биз барча манфаатдор томонларни ушбу муҳим тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз", – дея Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда ".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Польша ОАВ: Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан хавфсиз мамлакат
Покистон делегацияси IV Тошкент халқаро инвестиция форумида фаол иштирок этди