"The New Indian Express": Ўзбекистонда кино афсонаси Раж Капур ҳаёти ва ижодига оид китоб тақдимоти бўлиб ўтди
Декабрь 19, 2024. 17:46 • 54 сония
• 131
ДЕҲЛИ, 19 декабрь. /"Дунё" АА/. Ҳиндистоннинг етакчи нашрларидан бири – "The New Indian Express" газетаси Ўзбекистонда таниқли ҳинд кинорежиссёри Раж Капур таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар ҳақида мақола чоп этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Муаллиф ушбу ҳинд кино афсонаси Болливуд фильмларини Ўзбекистонда машҳур бўлишида муҳим роль ўйнаган, деб таъкидлаган.
Ўзбекистонда "Mera joota hai japani" ашуласини ҳалигача кўплаб инсонлар хиргойи қилишини кўришингиз мумкин. Раж Капур Тошкентга тез-тез келиб турган ва у ҳамиша кино шинавандаларининг қўршовида бўлган. Мамлакат аҳолиси Болливудни бугун ҳам дунёнинг бошқа ўлкаларига нисбатан яхшироқ билади ва ҳиндистонлик сайёҳларни Шоҳруҳ Хон, Айшвария Рай, Раж Капур ва бошқа машҳур кино юлдузлари ҳақидаги саволларга тутади, деб ёзган журналист.
Нашр ўқувчилари эътибори шу кунлари Ўзбекистон пойтахтида Раж Капур таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб туркум тадбирлар ўтказилаётганига қаратилган. Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда Раж Капур ҳаёти ва ижодига оид китоб тақдим этилгани ҳақида ҳам маълум қилинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди