Намангандаги техникумга Ригадан тикув машиналари юборилди

Ноябрь 23, 2026. 08:10 • 47 сония

• 35
Намангандаги техникумга Ригадан тикув машиналари юборилди

РИГА, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Элчихонага бириктирилган ҳудудлардаги таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда хорижда истиқомат қилаётган ватандош тадбиркорларнинг ҳомийлик кўмагини жалб этиш доирасида Наманган вилоятидаги 4-сонли техникумга беғараз ёрдам сифатида тикув машиналари юборилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ташаббус мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси кўмаги ҳамда Ўзбекистон–Латвия савдо уйи ва “Moel Бош” мода уйи ҳомийлигида амалга оширилди.

Шунингдек ўқинг

Ушбу ёрдам техникумнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг касбий маҳорати ва амалий кўникмаларини ошириш, шунингдек, уларнинг танланган мутахассислик бўйича пухта билим олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш