"Sahm News": Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида грант шартномаси имзоланди
Апрель 16, 2025. 09:09 • 53 сония
• 85
АР-РИЁЗ, 16 апрель. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Sahm News" газетасида "Инсон салоҳияти тараққиёти ташаббуси 2025 халқаро форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда вазир Ҳилола Умарова бошчилигидаги Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган "Human Capability Initiative–2025" халқаро форумида иштирок этгани маълум қилинган.
Ушбу муҳим тадбир дунёнинг турли бурчакларидан келган иштирокчиларни таълим, иқтисод ва технология соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу муаммоларга инновацион ечимларни топиш учун бирлаштирди. Эътиборлиси, Ўзбекистон ушбу тадбирга Марказий Осиёдан таклиф этилган ягона давлат бўлди.
Форум доирасида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант шартномаси имзоланди.
"Мазкур лойиҳа Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактабни қуриш, мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, педагог кадрлар малакасини ошириш дастурлари, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва мактабгача таълим сифатини ошириш каби вазифаларни қамраб олади", – дейилади мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди