Қирғизистонда бўлажак президентлик сайловларига номзод кўрсатиш муддати якунланди
Ноябрь 13, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 35
БИШКЕК, 13 ноябрь. / “Дунё” АА/. Қирғизистонда 2027 йил 27 январга белгиланган бўлажак президентлик сайловларига номзод кўрсатиш муддати якунланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Кабар” Қирғизистон миллий ахборот агентлигига таяниб.
11 нафар фуқаро сайловда иштирок этиш ниятини билдирди. Даъвогарлар орасида амалдаги президент Садир Жапаров, тадбиркорлар Аймен Касенов, Азамат Эсенбеков ва Акай Қидиров, Молия полициясининг собиқ раҳбари Сийимик Жапикеев, Жогорку Кенеш (парламент)нинг собиқ депутатлари Исхоқ Масалиев ва Бақитбек Қалмаматов бор.
Шунингдек, давлат раҳбари лавозимига Давлат миграция хизматининг собиқ раиси Бақитбек Адилов, “Б-Ойл” компанияси директори Амур Айба Медер, Марказий сайлов комиссияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг собиқ раҳбари Мамбетжунус Абилов ҳамда Олий суд Конституциявий палатасининг собиқ судьяси Клара Сооронқулова ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Номзодларни қўллаб-қувватлаш учун сайловчилар имзосини тўплаш 2026 йил 7 декабрга қадар давом этади. Рўйхатга олиниши учун ҳар бир номзод камида 30 мингта имзо тўплаши лозим.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни қабул қилиш 12 ноябрь куни соат 24:00да якунланди, номзодларни рўйхатга олиш эса 2026 йил 23 декабргача давом этади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси