Logo

Ўзбекистон Президенти бизнес ва ҳалол рақобатни қўллаб-қувватловчи ҳужжатни имзолади

Январ 04, 2025. 15:01 • 47 сония

214
Ўзбекистон Президенти бизнес ва ҳалол рақобатни қўллаб-қувватловчи ҳужжатни имзолади

ОСТОНА, 4 январь /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда даромад солиғи ва ҚҚС ставкалари 2028 йилгача оширилмайди.

Қайд этилишича, солиқ ставкаларининг оширилмаслиги адолатли рақобат учун шарт-шароитларни таъминлаш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган.

"Ҳозирда фойда солиғининг базавий ставкаси 15 фоизни ташкил этади. Республика резидентлари дивиденд олиш учун 5% солиқ тўлайдилар, хорижий фуқаролар ва компаниялар учун эса фойда солиғи юқорироқ, - дейилади мақолада. Ўзбекистонда ҚҚС ставкаси - 12%. Мазкур солиқнинг 0% миқдордаги ставкаси айрим коммунал хизматлар ва экспорт операциялари учун амал қилади".

Агентлик Ўзбекистон 2025 йили 43 миллиард АҚШ долларлик инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштираётганини эслатиб ўтади. Консолидациялашган бюджет даромадлари қарийб 33,4 миллиард доллар, харажатлари эса 37,3 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш