«Садо» газетаси: ЮНВТО томонидан эълон қилинган туризм соҳаси тез ривожланаётган 20 та давлат рўйхатида Ўзбекистон тўртинчи ўринда қайд этилди
Октябрь 28, 2023. 14:17 • 2 дақ
• 480
АР-РИЁЗ, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонининг оммабоп «Садо» газетаси сайтида «Ўзбекистон мамлакатни жаҳон сайёҳлик харитасига киритиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессиясининг ялпи мажлисида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштирок этиши катта воқелик бўлди, - дейилади мақолада. – Ўзбекистон етакчиси 2017 йилдан буён республиканинг Марказий Осиё, қолаверса жаҳон сайёҳлик харитасида ўз ўрнини эгаллашига хизмат қилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда. Ушбу ўзгаришлар самараси ўлароқ, мамлакатга келган хорижий сайёҳлар сони 2017 йилдаги 2,7 миллиондан 2022 йилда 5,2 миллионга етди. 2023 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга 4,3 миллионга яқин киши ташриф буюрган».
Газетада қайд этилганидек, республикада хорижий давлатлардан ташриф буюрувчилар учун соддалаштирилган виза режими жорий этилган. Хусусан, 93 та хорижий давлат фуқаролари учун визасиз, 56 та давлат учун электрон кириш визаси, 47 давлат учун 5 кунлик визасиз кириш тартиби ўрнатилди.
«Ўзбекистонда «фуқаролик», «талабалик виза», «академик виза» ва «тиббий виза» каби янги турдаги кириш визалари амалда, - дея қайд этган манба. - Халқаро аэропортларда «яшил» ва «қизил» йўлаклар тизими ишга туширилди, меҳмонларнинг аэропортдан чиқиб кетиш вақтлари ҳам сезиларли даражада қисқарди».
Саудия газетасида маълум қилинганидек, сайёҳларнинг Ўзбекистонда ўртача бўлиш муддати 4-5 кунни ташкил этмоқда. Бу 2019 йилга (2-3 кун) нисбатан 1,5 баробарга ошган. 2017 йилда республикага ҳар бир чет эллик сайёҳ ўртача 197 доллар сарфлаган. Бу кўрсаткич 2023 йилда 400 долларга етди, 2023 йилнинг 9 ойи давомида туризм соҳасидан олинган даромад миқдори эса 1,72 миллиард долларни ташкил этди.
«Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан эълон қилинган туризм соҳаси энг тез ривожланаётган 20 та давлат рўйхатида Ўзбекистон тўртинчи ўринда қайд этилди», - деб ёзган «Садо».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон делегацияси аёллар мулоқоти форумида иштирок этди
"Europa Press": Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида меморандум имзолади
Ўзбек миллий қадриятлари "Charity Bazaar" хайрия фестивалида эътироф этилди