Ашхободдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Озарбайжонга ташрифи Марказий Осиё ва Кавказ ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни янада жадаллаштирди
Июль 07, 2025. 10:43 • 2 дақ
• 907
АШХОБОД, 7 июль. /"Дунё" АА/. "News Central Asia" ахборот агентлиги бош муҳаррири Тарик Саиди (Туркманистон) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2-4 июль кунлари Озарбайжонга буюрган давлат ташрифи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

– Ташриф Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари ўртасидаги кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Олий даражада бўлиб ўтган музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари иштирокида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди. Ташрифнинг аниқ натижалари ушбу ҳужжатлардан ҳам четга чиқади.
Шуни унутмаслигимиз керакки, Ўзбекистон ва Озарбайжон умумий чегараларга эга эмас. Бироқ, улар ўртасидаги кўп асрлик алоқалар уларни табиий шерикларга айлантиради. Минтақаларда ва бутун дунёда мавжуд геосиёсий вазият бу фикрни янада мустаҳкамламоқда.
Икки давлат раҳбарлари "Ўрта йўлак" деб ҳам аталадиган Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб юк транзитининг ўсишини қўллаб-қувватламоқда. 2024 йилда ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистондан юк ташиш ҳажми 25 фоизга кўпайиб, бир миллион тоннадан ошди. Шу йил март ойида янги электрон рухсатнома олиш тизимининг ишга туширилиши юк ташиш ҳажмини ошишида муҳим омил бўляпти.
Етакчилар, шунингдек, Европа бозорларига йўналтирилган энергия экспорти бўйича қўшма ташаббус устидаги ишларни тезлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
Туркманистон ва Қозоғистон иштирок этаётган "Ўрта йўлак" тобора кучайиб бормоқда ва ўсиб бораётган Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлиги уни сезиларли даражада кенгайтиради.
Қолаверса, янги барпо этилаётган "Зангезўр" йўлаги кенг кўламли янги имкониятларни очиб беради.
Озарбайжоннинг "Azernews" нашрида эълон қилинган шарҳда ёзилганидек, "Ўрта йўлак" билан ўзаро боғланган "Зангезўр" йўлаги Евроосиё транзит географиясини қайта белгилашга тайёр, у оддий транспорт логистикасидан ташқарига чиқадиган ва минтақавий интеграция, иқтисодий ўсиш ва сиёсий ҳамжиҳатлик учун катализатор бўлиб хизмат қилувчи стратегик қарашни ўзида мужассам этган.
Ўзбекистон Президентининг ташрифи савдо, транспорт ва транзит орқали Марказий Осиё ва Кавказда кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилди. Бу барча даражадаги фаровонликка ҳисса қўшадиган омиллардир.
Фаровонлик, тинчлик, барқарорлик – бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга ташрифининг амалий натижаларидир.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари