Logo

Австриядан муносабат: Ўзбекистон барқарорлик, тараққиёт ва доимий ислоҳотларнинг таянч нуқтасига айланмоқда

Октябрь 03, 2025. 14:54 • 55 сония

316
Австриядан муносабат: Ўзбекистон барқарорлик, тараққиёт ва доимий ислоҳотларнинг таянч нуқтасига айланмоқда

ТОШКЕНТ, 3 октябрь. /"Дунё" АА/. Халқаро маслаҳат кенгаши раиси, Австриянинг ўнинчи Федерал канцлери Альфред Гузенбауэр "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги ислоҳотлар даври бошланганидан буён Ўзбекистонда ҳавас қилгулик ривожланиш жараёнлари бошланди. Бу жараёнлар нафақат Европада, балки сўнгги вақтда гувоҳ бўлганимиздек, Америка Қўшма Штатларида ҳам юқори баҳоланяпти. Ўзбекистон тобора Марказий Осиёда барқарорлик, тараққиёт ва доимий ислоҳотларнинг таянч нуқтасига айланмоқда.

Биз Ўзбекистон стратегик ислоҳотлар агентлиги билан кенг қамровли ҳамкорлик қиляпмиз. Бу йилги дастуримиз доирасида таълим, солиқ ислоҳотлари, пенсия масалалари, Европа мамлакатлари билан муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича иш олиб боряпмиз. Шунингдек, туризм соҳасида ҳам Европанинг тажрибасини ўрганиш ҳамда турли институтлар билан алоқаларни ривожлантириш ҳаракатидамиз.

Европа Иттифоқи билан Ўзбекистоннинг ҳамкорлиги икки йўналишдан иборат: биринчидан мамлакатингиз Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ҳамкорлигининг муҳим қисмидир. Бу минтақанинг Европа билан алоқаларини мустаҳкамлашда жуда аҳамиятли. Иккинчидан, томонларнинг кенг кўламли шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битими турли соҳалар, жумладан, инвестиция, таълим, туризм, савдо-иқтисодий алоқаларнинг янги даврига йўл очмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш