Бельгиядан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиё, Кавказ ва Европани ўзаро боғлаш ва Ўрта йўлакнинг янги геосиёсатини шакллантиришда алоҳида ўрин тутади
Август 24, 2025. 10:59 • 2 дақ
• 73
БРЮССЕЛЬ, 24 август. /"Дунё" АА/. Марказий Осиё бўйича эксперт, "EUReflect" электрон нашри муҳаррири Дерья Сойсал (Бельгия) "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган "Озарбайжон–Туркманистон–Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитдаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган уч томонлама учрашув чоғида муҳим ҳужжатлар имзоланди ва қўшма баёнот қабул қилинди, унда уч давлат ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Шарқ ва Ғарбни боғловчи транспорт-логистика артерияси – Ўрта йўлак деб аталадиган транспорт коридорини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Кун тартибида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар алоҳида ўрин эгаллади. Икки давлат ўзаро ҳурмат ва биродарлик ҳамжиҳатлигига асосланган дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигини нишонламоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрида барпо этилган Мирзо Улуғбек номида мактаб ана шу дўстлик тимсолига айланди. 2024 йилда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ҳамкорликнинг янги босқичини очди, бу эса ўзаро ҳамкорликнинг стратегик хусусиятини таъминлади.
Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда, ҳозирда умумий портфели тўрт миллиард долларга тенг бўлган уч юзга яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда ва 2030 йилга бориб томонлар савдо ва сармоя ҳажмини йилига бир миллиардга етказмоқчи.
Саноат кооперацияси, жумладан, автомобилсозлик соҳасида ҳам муваффақиятли ривожланмоқда: "Ўзавтосаноат" ва "Азермаш" қўшма корхонасида "Chevrolet" автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Кенг кўламли ҳамкорлик энергетика соҳасини ҳам қамраб олади: Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон биргаликда углеводород қазиб олиш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда ва Европага "яшил йўлак" яратиш режаларини ишлаб чиқмоқда. 2030 йилга бориб Тошкент Озарбайжон ҳудуди орқали беш гигаваттгача қайта тикланадиган энергияни экспорт қилмоқчи.
Ўзбекистон-Туркманистон алоқалари бундан кам жадал ривожланмоқда. 2025 йил бошидан эркин савдо режими кучга кирди ва ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1,14 миллиард доллардан ошди. Олий даражадаги ташрифлар мунтазам тус олди ва август ойида Президент Шавкат Мирзиёев икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Туркманистоннинг олий мукофоти билан тақдирланди.
Шундай қилиб, уч туркий давлатнинг дўстлиги энди фақат муштарак тарих ва маданий анъаналарга ҳурмат кўрсатиш билан чекланиб қолмаяпти, балки, бу стратегик ҳамкорлик минтақани халқаро савдо ва энергия учун асосий марказга айлантирмоқда. Ўзбекистон бу архитектурада алоҳида ўрин тутиб, Марказий Осиё, Кавказ ва Европани боғловчи ва Ўрта йўлакнинг янги геосиёсатини шакллантиради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари