Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг етакчи "ақл марказлари" экспертлари икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш йўлларини муҳокама қиладилар
Июнь 25, 2025. 10:12 • 42 сония
• 567
ТОШКЕНТ, 25 июнь. /"Дунё" АА/. Эртага "Ўзбекистон ва Мўғулистон: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги истиқболлари" мавзусида онлайн форум ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Мўғулистон Миллий хавфсизлик кенгаши ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилмоқда.
Форумда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга илк давлат ташрифи якунлари сарҳисоб қилинади.
Тадбирда икки мамлакат дипломатик идоралари, етакчи таҳлилий ва илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ҳамда экспертлари иштирок этади.
Анжуман кун тартибидан сиёсат, савдо-иқтисодиёт, саноат кооперацияси, "яшил" энергетика, рақамли трансформация, транспорт ва логистика соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ масалалар ўрин олган.
Экспертлар мулоқоти Ўзбекистон-Мўғулистон стратегик шериклигини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшиши ва ўзаро манфаатли барча йўналишларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун мустаҳкам замин яратиши кутилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари