Германиядан муносабат: Ўзбекистон Президентининг БМТдаги ташаббуслари айрим давлатларнинг манфаатига эмас, балки бутун инсоният фаровонлиги учун хизмат қилади
Сентябрь 30, 2025. 14:42 • 3 дақ
• 34
БЕРЛИН, 30 сентябрь. /"Дунё" АА/. Германиянинг Ҳессен федерал ўлкаси давлат канцеляриясининг Европа масалалари ва халқаро ҳамкорлик департаменти собиқ раҳбари Михаэль Борхманн "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро анжуманлардаги нутқларини катта қизиқиш билан кузатиб бораман, ҳар сафар ўзининг конструктив характери билан эътиборимни тортади. Чунки, бу инсонни нафақат ўз мамлакати, балки глобал аҳамиятга эга долзарб мавзулар ва муаммолар ҳақида ҳам ўйлайдиган давлат арбоби, деб биламан. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқида ҳам айнан шу жиҳатларни кузатдим. Эътиборимни тортган муҳим жиҳатлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.
Ўзбекистон Президенти ўз нутқида нафақат мамлакат ёки минтақа, балки бутун инсоният манфаатларига хизмат қиладиган таклиф ва ташаббусларини илгари сурди.
Президент таъкидлаб ўтганидек, дунёдаги беқарор ва ўзгариб бораётган вазиятда БМТ йиғилишининг ўтказилиши катта аҳамият касб этади ва ташкилотга бугун айни пайтдаги муаммоларни ечиш учун янгича ёндашув зарур. Ўзбекистон Раҳбари нутқида, халқаро институтларнинг таъсири – қанчалик зарур бўлмасин – афсуски камайиб бормоқда, низолар кескинлашмоқда, дея тўғри қайд этди.
Давлат раҳбари БМТ фаолияти ҳақида тўхталар экан, ташкилот Бош котиби Антониу Гутерришнинг хизматларига юқори баҳо берганини эътиборга лойиқ деб ҳисоблайман.
Дунё жамоатчилигига Президент Шавкат Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" лойиҳасини тақдим этгани жуда муҳим, деб ўйлайман. Мамлакатда амалга оширилаётган йирик ва кенг қамровли ортга қайтмас ислоҳотлар, эришилган барча ижобий ўзгаришлар ва ривожланишлар нафақат, Ўзбекистон аҳолисига фаровонлик олиб келди, балки мамлакатнинг дунё ҳамжамиятида ҳам муносиб ўрнини мустаҳкамлашига катта ҳисса қўшди.
Кузатувларимдан келиб чиқиб, шуни аниқ айта оламанки, мамлакат раҳбари Ўзбекистондаги ҳар бир инсоннинг, оддий одамларнинг ҳаёти яхшиланишини, уларга фаровон ҳаёт тақдим этишни мақсад қилган. Бунинг учун эътиборга молик ютуқларга ҳам эришилди, хусусан, Ўзбекистонда камбағалликнинг кескин қисқартирилиши бунга энг ёрқин мисолдир. Бугун мамлакатда замонавий соғлиқни сақлаш тизими барпо этилаётгани, кучли гендер тенглиги сиёсати олиб борилаётгани эътиборга лойиқ.
Сўзим бошида айтганимдек, Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жаҳон ҳамжамияти эътиборини глобал аҳамиятдаги долзарб масалаларга ҳам қаратди. Масалан, Президент ҳақли равишда барчани Афғонистонни эътибордан четда қолдирмасликга, унга фаровон келажак яратиш учун кўмаклашишга чақирди, акс ҳолда, бу ҳудуд қайта беқарорлик ўчоғига айланиши мумкин. Шунингдек, Президентнинг Ғазодаги қон тўкилишларига чек қўйилиши ва низолар тинчлик, муроса, икки давлатни барпо этиш йўли билан ҳал этилиши тарафдори эканлиги жуда муҳимдир. Президент бу борада жаҳон ҳамжамиятининг аксарияти билан ҳамфикр эканлигини таъкидлади. Лекин, афсус, ҳали ҳам бунга кўз юмаётган, эътиборсиз қолаётган иштирокчилар бор.
Халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Президентида алоҳида бир жиҳатни таъкидлашни хоҳлардим, яъни халқаро майдондаги муаммоларга кўз юмаётган иштирокчилар мавжуд, бироқ, Президент Шавкат Мирзиёев бугунги дунёнинг муаммоларига кўз юммайди. У ўз сўзига эга. Халқаро миқёсда терроризмга қарши курашиш ҳам муҳим масалалардан ва бу борада ҳам Ўзбекистон томонидан лойиҳалар таклиф қилинди.
Ўзбекистоннинг бу ташаббуси фақатгина айрим давлатларнинг манфаатларига эмас, балки бутун инсониятнинг фаровонлиги учун қўйилган талаб, деб ўйлайман.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари