Хитойдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг БМТдаги нутқи мамлакатнинг халқаро ҳамжамият билан ҳар томонлама стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади
Сентябрь 28, 2025. 11:55 • 2 дақ
• 31
ГУАНЧЖОУ, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. "NanFang Economic and Trade Group" бош директори Гао Фэн (Хитой) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридаги нутқини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Аввало, давлатингиз раҳбари нутқининг стратегик теранлиги ва конструктив оҳангини алоҳида таъкидламоқчиман. Президент Шавкат Мирзиёев нафақат мамлакат ташқи ва ички сиёсатининг асосий йўналишларини аниқ белгилаб берди, балки долзарб долзарб масалалар бўйича аниқ, прагматик таклифлар билдирди. Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги ўрни ва масъулияти тобора ортиб бораётганини намойиш этди.
Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга чақириқ, жумладан, экологик муаммоларни биргаликда ҳал этиш, сув ресурсларини оқилона бошқариш, транспорт йўлакларини ривожлантириш ва минтақада демографик барқарорликни таъминлаш бўйича эълон қилинган ташаббуслар бутун Евроосиё минтақаси барқарорлиги ва ривожланиши учун муҳим аҳамиятга эга.
"Яшил" кун тартиби ва рақамли трансформацияга эътибор қаратилаётганини жуда қадрлайман. Ўзбекистон БМТ ҳомийлигида Марказий Осиёда "Яшил" технологиялар минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси билан чиққани мамлакат раҳбариятининг узоқни кўзлаб, инновацион, барқарор ривожланиш моделига интилишидан далолат беради.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи мамлакатнинг халқаро ҳамжамият билан ҳар томонлама стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишончим комил.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари