Logo

Жакартадан муносабат: Авазада эришилган келишувлар энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида шерикликни чуқурлаштиришга хизмат қилади

Август 24, 2025. 13:20 • 2 дақ

64
Жакартадан муносабат: Авазада эришилган келишувлар энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида шерикликни чуқурлаштиришга хизмат қилади

ЖАКАРТА, 24 август. /"Дунё" АА/. Индонезия миллий тараққиёт университети ҳузуридаги Марказий Осиё тадқиқотлари маркази директори Сусанто Бамбанг "Дунё" АА учун интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган "Озарбайжон–Туркманистон–Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама саммитдаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида конструктив ташқи сиёсат олиб борилмоқда. Кўп жиҳатдан Ўзбекистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари, кучли сиёсий иродаси туфайли Марказий Осиёда ишонч инқирози енгиб ўтилди ва мустаҳкамланиш жараёни бошланди. Минтақа хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва янги имкониятлар ҳудудига айланди.


Ўзбекистон, аслида, Марказий Осиёда кўплаб интеграция жараёнларининг ташаббускори ҳисобланади. Республиканинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда транспорт-логистика тизимини ривожлантириш иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.


Ўзбекистон томони "Ўзбекистон–Хитой", Трансафғон транспорт йўлаги, "Шимол–Жануб", "Ўзбекистон–Эрон–Ўмон" ва бошқа қатор йирик транспорт лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этмоқда.


Айни пайтда Тошкент Туркманистон ва Озарбайжон орқали Европага янги транспорт йўналишини очмоқда. Ўзбекистон Президентининг Авазада бўлиб ўтган уч томонлама саммитда иштирок этиши қитъа транспорт тизимини такомиллаштиришга хизмат қилувчи мазкур лойиҳанинг амалий амалга оширилиши бошланганидан далолат беради. Ушбу транспорт коридори Хитой, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европани боғлаш учун мўлжалланган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Туркманистон ва Озарбайжон билан жуда ишончли муносабатлар ўрнатди.


Боку ва Ашхобод Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорлари ҳисобланади. Шу муносабат билан Туркманистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон раҳбарлари ўртасида Авазада эришилган келишувлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида шерикликни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш