"The Lancet" журнали: Ўзбекистон болалар ўртасидаги онкологик касалликларга қарши курашиш борасида бошқа мамлакатларга ўрнак бўлмоқда
Сентябрь 26, 2025. 19:37 • 59 сония
• 91
ТОШКЕНТ, 26 сентябрь. /"Дунё" АА/. Жаҳонга машҳур "The Lancet" тиббиёт журналида эълон қилинган мақолада Ўзбекистонда болалар ўртасидаги онкологик касалликларга қарши курашиш бўйича эришилган ижобий натижалар халқаро ҳамжамиятга намуна сифатида кўрсатилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Дунёдаги энг нуфузли ва энг кўп иқтибос келтириладиган "The Lancet" тиббиёт журналида мақола чоп этилиши Ўзбекистон илмий ва гуманитар ташаббусларнинг глобал харитасида муносиб ўрин эгаллаётганининг ёрқин далилидир.
"The Lancet" – етакчи экспертлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар эътиборидаги нашр. Унинг саҳифаларида мақола чоп этилиши мавзунинг нафақат юқори илмий қиймати, балки жаҳон кун тартиби учун долзарблигини англатади.
Мақолада айнан Ўзбекистон болалар ўртасидаги онкологик касалликларга қарши курашиш, замонавий тиббиётни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлаётган давлат сифатида бошқа мамлакатларга ўрнак қилиб кўрсатилгани алоҳида аҳамиятга эга.
Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев фармонига биноан Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси қабул қилингани, Тошкент шаҳрида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилаётгани қайд этилган.
Шу тарзда, "The Lancet" журналида чоп этилган мақола Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган, очиқ ва масъулиятли давлат сифатида обрўси ошиб бораётганини ва глобал муаммоларни ҳал этишга салмоқли ҳисса қўшишга қодир эканлигини тасдиқлайди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари