Logo

Ўзбекистон ва Сербия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

Октябрь 11, 2025. 13:19 • 46 сония

115
Ўзбекистон ва Сербия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

ТОШКEНТ, 12 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Сербия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг иккинчи давраси видеоконференсалоқа форматида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов, Сербия делегациясига эса ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Дамян Ёвич раҳбарлик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, АКТ, туризм, қайта тикланадиган энергия соҳаларида, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш ва икки мамлакат бизнес субъектларининг сармоявий лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Томонлар парламентлараро мулоқотни, таълим, фан ва маданият соҳасидаги алмашинувларни фаоллаштириш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, виза тартиби, меҳнат миграцияси, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги амалий ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маслаҳатлашувлар якунида томонлар дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатдорлик тамойилларига асосланган Ўзбекистон-Сербия муносабатларини янада чуқурлаштиришга ўзаро тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш