"Expo-2025" Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга – "Мавзунинг энг яхши очиб берилиши" номинациясида олтин медалга сазовор бўлди
Октябрь 13, 2025. 11:43 • 56 сония
• 58
ТОШКЕНТ, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Осакада ўтаёган "Expo-2025" бутунжаҳон кўргазмасида "Ўзбекистон" павильони олий мукофот билан тақдирлангани муносабати билан бутун жамоа ва халқаро ҳамкорларга миннатдорлик билдирди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

"Қувончли хабар билан ўртоқлашмоқчиман: Осака шаҳрида ташкил этилган ЕХРО Бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон павильони ўз йўналиши бўйича олий мукофотга – "Мавзунинг энг яхши очиб берилиши" номинациясида олтин медалга сазовор бўлди, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Админстрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Биз тақдим этган "Билимлар боғи: келажакдаги жамият учун лаборатория" концепциясида анъаналар ва инновациялар уйғунлиги ўз аксини топган. Ғоямиз жаҳон ҳамжамиятида кенг кўламли акс-садо берди.
Барчани руҳлантирган профессионаллик ва ушбу лойиҳага бўлган ишонч учун бутун жамоага, шунингдек, халқаро ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман"
Эслатиб ўтамиз, "Ехро-2025" кўргазмаси 2025 йил 13 апрелдан буён Осака шаҳрида бўлиб ўтаяпти. Япония Бутунжаҳон кўргазмалари ассоциацияси маълумотига кўра, унда 158 давлат иштирок этмоқда ва кунига ўртача 150 000 киши келмоқда. Форум якунига қадар эса 28,2 миллион киши ташриф буюриши кутиляпти.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари