Покистондан муносабат: Ўзбекистон Президенти ўз нутқида замонавий дунё олдида турган асосий масалалар бўйича ўз қарашларини тақдим этди
Сентябрь 24, 2025. 16:37 • 2 дақ
• 34
ИСЛОМОБОД, 24 сентябрь. /"Дунё" АА/. "Миллий мулоқот форуми" таҳлил маркази ижрочи директори Шехрияр Хон (Покистон) "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқи ҳақидаги фикрларини билдирди.

– Марказий Осиёдаги ўзгаришларни ва Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги фаоллигини диққат билан кузатаётган эксперт сифатида мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги иштирокининг аҳамиятини алоҳида таъкидламоқчиман.
Ўзбекистон Президентининг бу галги ташрифи анъанавий протокол иштироки доирасидан анча четга чиқди ва Тошкентнинг нафақат глобал миқёсдаги ўзининг устувор йўналишларини белгилаш, балки халқаро муносабатларнинг келажакдаги ривожига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган конструктив ташаббусларни дунёга таклиф этиш истагини ифодалаши аниқ.
Ўзбекистон Президентининг умумий мунозарада сўзга чиққани ва замонавий дунё олдида турган асосий масалалар бўйича ўз қарашларини тақдим этгани жуда муҳим, деб ҳисоблайман. Унинг минтақавий ва глобал аҳамиятга эга бўлган ташаббусларни эълон қилиши алоҳида қизиқиш уйғотди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, трансмиллий таҳдидларга ва иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган ғоялар изчил илгари сурилмоқда. Нью-Йоркда бу ташаббуслар халқаро миқёсда қўллаб-қувватланди.
Мен бир қатор олий даражадаги икки томонлама учрашувлар ўтказилганини ташрифнинг бирдек муҳим жиҳати деб биламан. Корея Республикаси, Эстония, Бельгия, Польша, Австрия ва Вьетнам раҳбарлари билан музокаралар Тошкент дипломатик фаолиятининг географик жиҳатдан кенг қамровли эканлигини кўрсатади. Бу Ўзбекистон ўзининг ҳамкорлар доирасини мақсадли равишда кенгайтириб, нафақат яқин қўшнилари, балки Европа ва Осиёнинг муҳим давлатлари билан ҳам алоқаларни мустаҳкамлаб бораётганидан далолатдир. Ишончим комилки, бундай алоқалар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, ўзаро товар айирбошлаш ва сармояларни жалб қилиш учун замин яратади.
Назаримда, Ўзбекистон Президентининг Нью-Йоркда бўлиши ҳам рамзий аҳамиятга эга. Йиллик йирик халқаро форумда иштирок этиш мамлакатнинг глобал мулоқотнинг фаол ва масъулиятли иштирокчиси бўлишга тайёрлигини кўрсатади ва унинг кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга содиқлигини таъкидлайди. Бу Марказий Осиё минтақаси учун жуда муҳим, чунки Ўзбекистон нафақат ўз манфаатларини, балки кенгроқ минтақавий контекстни ҳам ифодаловчи кўприк вазифасини самарали бажармоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари