Ўзбекистон вакили илк маротаба БМТ ЕИКнинг Ер ресурсларини бошқариш бўйича ишчи гуруҳи аъзолигига сайланди
Апрель 30, 2025. 11:05 • 2 дақ
• 858
ЖЕНЕВА, 30 апрель. /"Дунё" АА/. Женевада 2025–2027 йиллар учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссиясининг (БМТ ЕИК) Ер ресурсларини бошқариш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари сайлови бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур ҳукуматлараро органга тарихда илк бор Ўзбекистон вакили бир овоздан сайланди.
Ишчи гуруҳнинг янги таркибига Ўзбекистон билан бир қаторда Испания, Италия, Греция, Германия, Сербия ва Туркия каби давлатлар вакиллари кирди.
Ишчи гуруҳ ер ресурсларини бошқариш соҳасида халқаро сиёсатни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Унинг фаолияти ерга бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олишнинг самарали тизимларини ривожлантириш, ердан барқарор фойдаланишни рағбатлантириш, кадастр инфратузилмасини яхшилаш ва геофазовий маълумотлардан кенгроқ фойдаланишга қаратилган.
Бундан ташқари, гуруҳ ер сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, унинг мониторинги ва кадастр лойиҳаларини ишлаб чиқишда ҳукуматларга эксперт ёрдамини кўрсатади.
Сайловлар Ишчи гуруҳнинг 14-сессияси доирасида бўлиб ўтди. Тадбир давомида Ўзбекистонда миллий кадастр тизимини рақамлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва илғор халқаро тажрибани жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдимоти ўтказилди.
Ишчи гуруҳга аъзолик Ўзбекистонга рақамли трансформация, урбанизация, иқлим ўзгариши ва ўзаро боғлиқ иқтисодий экотизимларнинг ўсиши шароитида ерга эгалик қилиш бўйича глобал сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиш учун янги имкониятлар очади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот