Logo

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг биринчи учрашувида иштирок этди

Октябрь 17, 2025. 19:48 • 39 сония

100
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг биринчи учрашувида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг биринчи учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Бугун Шайх Зоид номидаги "Инсоний биродарлик" мукофоти ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг илк учрашуви бўлиб ўтди, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Дунё бўйлаб одамлар ўртасида ўзаро тушуниш, ҳамжиҳатлик ва ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга ундовчи ушбу муҳим ташаббусда иштирок этиш мен учун катта шараф.

Ҳакамлар ҳайъати ўз саъй-ҳаракатлари билан янада адолатли ва меҳр-шафқатли дунё сари йўл очаётган инсонларни эътироф этиш мақсадида бирлашмоқда.

Ишончим комилки, олдинда бизни муҳим ва илҳомбахш йўл кутмоқда".

 

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш