Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Брюсселда Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари билан учрашди
Октябрь 11, 2025. 11:41 • 47 сония
• 53
БРЮССЕЛЬ, 11 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Брюссель шаҳрида Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Брюсселга ташриф давомида Халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикела билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. –Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик. Ўзаро муносабатлар бугунги кунда сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда жадал ривожланиб бормоқда. Мулоқот давомида аниқ лойиҳа ва ташаббусларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳамкорлик йўлида, шу жумладан Марказий Осиё миқёсида очилаётган янги имкониятларни тўлиқ ишга солиш муҳимлиги қайд этилди. Биз ЕИ билан шерикликни янада кенгайтиришга содиқлигимизни тасдиқладик".
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари