Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Брюсселда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти билан учрашди
Октябрь 10, 2025. 17:50 • 41 сония
• 59
ТОШКЕНТ, 10 октябрь. "Дунё" АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева кеча Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Кеча Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Кая Каллас билан учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқот чоғида ҳам глобал, ҳам минтақавий аҳамиятга молик масалаларга тўхталиб, Марказий Осиёга алоҳида эътибор қаратдик. Мураккаб геосиёсий вазиятга қарамай, минтақаларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Очиқ ва мазмунли суҳбат учун Каллас хонимга миннатдорлик билдираман. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлайдиган навбатдаги қадамларни интиқлик билан кутиб қоламан".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари