Logo

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинда бўлиб ўтадиган саммити олдидан Хитойнинг нуфузли босма нашрларида Ўзбекистон Президентининг таҳлилий мақоласи чоп этилди

Август 29, 2025. 19:10 • 3 дақ

235
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тяньцзинда бўлиб ўтадиган саммити олдидан Хитойнинг нуфузли босма нашрларида Ўзбекистон Президентининг таҳлилий мақоласи чоп этилди

ТОШКЕНТ, 29 август. /"Дунё" АА/. Хитойнинг машҳур "China Daily" ва "Global Times" газеталарида Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон ва ШҲТ: глобал тинчлик ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик" сарлавҳали таҳлилий мақоласи эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Йирик таҳлилий мақолада Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли,  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳамкорлик истиқболлари ҳамда Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг тадрижий ривожи ва бошқа кўплаб халқаро ҳамда минтақавий аҳамиятга эга молик масалалар, ҳақида сўз юритилади.   

"China Daily" газетасида Хитойнинг инглиз тилида чоп этиладиган энг йирик ва бош нашри бўлиб, бугунги кунда тиражи бир миллионни ташкил қилади. Газетанинг учдан икки қисми хорижга тарқатилади. "China Daily" газетасининг рақамли платформасидаги ўқувчилари сони эса миллиардларга етади. Таъкидлаш жоизки, рақамли аудиторияси 350 миллион обуначини ўзида жамлаган, веб саҳифасини 180 мамлакатда кунига 52 миллион киши томонидан ўқиладиган, ижтимоий тармоқлардаги фолловерлари сони бир неча ўн миллионлаб бўлган "China Daily" газетаси келтирилган иқтибослар жаҳоннинг топ оммавий ахборот воситаларида бериб борилади. "Ўзбекистон ва ШҲТ:глобал тинчлик ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик" сарлавҳали таҳлилий мақоласи аввалида давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Хитой муносабатларига алоҳида тўхталиб ўтган. 

"Икки давлат раҳбарларининг мунтазам сиёсий мулоқоти, икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг муҳим омилидир. 2024 йил январь ойида Хитойга давлат ташрифим чоғида Хитой раиси Си Цзиньпин ва мен муносабатларимизни янги давр учун ҳар томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг мисли кўрилмаган юксак даражасига кўтардик ҳамда халқаро майдонда ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларнинг муҳим йўналишларини белгилаб олди. Муносабатларимиздаги бундай мисли кўрилмаган тараққиётга қадрдон дўстимиз – Раис Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги шахсий эътибори ва тинимсиз саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди. Барча келишувларимиз Ҳукуматлараро қўмита, Парламентлараро гуруҳ ва Ташқи ишлар вазирларининг стратегик мулоқоти механизмлари орқали амалга оширилмоқда" – дейилади мақолада.

Муаллиф ўз мақоласида ўзаро сиёсий-ишонч ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, бир-бирининг туб манфаатларини тўлиқ тушуниш ва ҳисобга олишга ёрдам беришини айтади. 2017 йилдан бери икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми уч баробарга ошиб, 14 миллиард долларга етди. Бу рақамни яқин келажакда 20 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатга 24,6 миллиард доллар миқдорида Хитой сармояси кириб келди.

Йирик таҳлилий мақолада Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича эришилган натижалар ва келгуси режалар борасида атрофлича тўхталади.

Давлатимиз раҳбари ШҲТ хавфсизликни таъминлаш ва экстремизмга қарши курашишдан тортиб, иқлим кун тартиби, рақамлаштириш ва "яшил" иқтисодиётгача бўлган умумий вазифаларни ҳал этишнинг ўзига хос платформасига айланиб бораётганини ҳам таъкидлаган. Шу муносабат билан у ШҲТ Тараққиёт банкини тузиш ва Евроосиёнинг бутун транспорт ва иқтисодий алоқа архитектурасини ўзгартиришга қодир бўлган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштиришни таклиф қилди.

Марказий Осиёнинг ШҲТнинг ўзаги сифатидаги ролига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Минтақа аллақачон Шарқ ва Ғарб ўртасидаги боғловчига айланган ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва интеграция масалаларида тобора кўпроқ ўз кун тартибини шакллантирмоқда. Шу тариқа, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мазкур мақоласи нафақат мамлакатнинг ШҲТдаги устувор йўналишларини акс эттиради, балки Тяньцзинда бўлиб ўтадиган саммит учун ҳам оҳангни белгилайди. Ғоялар кўлами ва теранлиги нуқтаи назаридан давлатимиз раҳбарининг мақоласини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти механизмлари орқали глобал тинчлик ва фаровонликни чуқурлаштиришга қаратилган стратегик ҳаракатлар дастури дейиш мумкин.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш