Тожикистондан муносабат: Ўзбекистон Президентининг ЕОИИ доирасидаги таклифлари узоқ муддатли ва кўп томонлама ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратишга қаратилган
Июнь 28, 2025. 11:38 • 2 дақ
• 59
ДУШАНБЕ, 28 июнь. /"Дунё" АА/. Тожикистон Миллий фанлар академияси Фалсафа, сиёсатшунослик ва ҳуқуқ институти илмий ходими Виктор Ким "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 27 июнь куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (ЕОИК) навбатдаги йиғилишидаги иштироки ҳақидаги фикрларини билдирди:

– Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) 2024 йил 29 майда Остона шаҳрида Беларусь, Қозоғистон ва Россия раҳбарлари томонидан имзоланган Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага мувофиқ 2015 йил 1 январда ташкил этилган ва ўз фаолиятини бошлаган халқаро интеграцион иқтисодий бирлашмадир. Арманистон ва Қирғизистон шартномага қўшилди.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги 2020 йилда кузатувчи давлат сифатида бошланди. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 2017 йилдан бошлаб ва шу кунгача халқаро ҳамда минтақавий майдонда нафақат мамлакат ичида туб ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошираётган давлат, балки минтақа ва халқаро бирлашмаларда интеграция жараёнларига кўмаклашувчи мамлакат сифатида ҳам ўзини намоён қилди.
Агар Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи давлат сифатидаги иштирокига назар ташлайдиган бўлсак, тузилма маконида мавжуд муаммоларни ҳал қилишда конструктив ёндашувни кўришимиз мумкин. Жумладан, Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишларидан бирида кузатувчи-давлатларнинг ташаббусларини инобатга олиш таклифини илгари сурди, бу эса ушбу мамлакатларнинг ЕОИИ фаолиятига янада мазмунли жалб этилишига ва кейинги интеграциянинг уйғун жараёнига хизмат қилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифлари тизимли характерга эга бўлиб, узоқ муддатли ва кўп томонлама ҳамкорлик учун мустаҳкам замин яратишга қаратилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Кенжи Ҳирата: Япония–Ўзбекистон муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда
Ўзбекистон–Япония: стратегик шериклик чегаралари кенгаймоқда
Ўзбекистон–Парагвай: қитʼалар ва океанлар орқали мулоқот